«қуёш энергияси» тегли мақолалар


Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади
17 феврал 2023, 14:21

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади

Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 кВтгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 1 апрелдан ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда
17 феврал 2023, 11:36

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2023 йилда умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бунга 15,4 млрд доллар йўналтирилади. Ижтимоий объектлар ва давлат органлари биноларига бундай қурилмаларни ўрнатиш бўйича «Яшил энергия» компанияси ташкил этилмоқда.

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади
11 феврал 2023, 09:31

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади

Президент раислигидаги йиғилишда Жиззахда 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Жумладан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси қурилади. Бунинг ҳисобига 236 млн киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалиши айтилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга «яшил сертификатлар» бериш бошланади
5 декабр 2022, 20:53

Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга «яшил сертификатлар» бериш бошланади

2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экологияга таъсирни чеклаш бўйича талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади. 2024 йилдан эса қуввати 1 МВтдан юқори қуёш ва шамол электр станцияларида энергияни сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.

Электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди
12 сентябрь 2022, 13:06

Электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди. Тизим йилига 32 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни қувватлаш имконини беради.

ХМК Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради
25 апрель 2022, 16:40

ХМК Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида 500 МВт гача қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик тузилмасини шакллантиришда маслаҳат беради.

2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мВтга етказиш зарур — президент
22 ноябр 2021, 18:21 2

2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мВтга етказиш зарур — президент

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилади. Шунингдек, «йирик саноат корхоналари ҳам ўз энергия таъминоти бўйича қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиши учун зарур шароитлар яратиш керак».

Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
30 декабр 2020, 10:45

Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг